Ариза ёзишни биласизми? Ариза, шикоят хати, тавсифнома, билдирги, буйруқ, фармойиш... Бу сўзларга деярли ҳар куни дуч келамиз, улардан истаб-истамай фойдаланамиз. Қандайдир юмуш билан бирор ташкилотга мурожаат қилар эканмиз, албатта, ариза ёзамиз. Ҳаётимизнинг баъзи ҳолатларидан норози бўлсак, шикоят хати билан мурожаат қиламиз. Хўш, уларни қандай ёзишни биламизми? Аслида бу ҳужжатларни тайёрлашнинг ҳам ўзига хос қонун-қоидалари борлигини, бу жараёнлар тартиб-тамойилларга асосланишини биламизми?
14.09.20
Халқаро ҳамкорлик 2020-йилнинг 11-центабр куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқовнинг Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашуви бўлиб ўтди.
11.09.20
Идоравий мукофотлар топширилди Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланиш соҳасининг юқори даражада юксалиши ҳамда равнақи йўлида фаолият юритаётган, соҳанинг ривожланишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келаётган Вазирлик ҳамда унинг тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, мобил алоқа операторларининг меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг идоравий мукофотлари билан тақдирланди.
ИТ-Парк АҚШда ўз ваколатхонасини рўйхатдан ўтказди Ваколатхона ИТ-Парк резидентлари хизмати ва маҳсулотларини халқаро бозорларда илгари суриш, стартап лойиҳаларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллий компаниялар ва фрилансерлар томонидан тақдим этиладиган хизматларнинг аутсорсларини кўпайтириш мақсадида очилган.
26.08.20
Халқаро почта транзитини таъминлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди Почта хизмати стратегик аҳамиятга эга деб бемалол айтиш мумкин. Чунки, ҳар қандай ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам почта хизматига бўлган талаб ва таклиф ҳеч қачон тўхтаб қолмаган, аксинча, доимий равишда ўсиб боради. Бу эса почта хизмати мутахассисларини доимий равишда ўз устидан ишлашга, тизимга янги технологияларни жорий қилишга, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.
9 Май — Хотира ва қадрлаш куни Ўзбекистонда халқимиз бирдамлиги ва жасоратининг тимсолига айланган 9 Май — Хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда.
09.05.20
Самарали фаолиятнинг –улкан сарҳисоби 7 май Алоқачилар куни сифатида ўз касбий байрамини алоқа соҳаси ходимлари нишонламоқда. Бу эса чуқур рамзий маънога эга.
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга Мурожаатномасида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг муҳим ўрни ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. Ва бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан сўнгги икки йил ичида бир қатор йўналишларида кенг кўламли ва комплекс ишлар олиб борилди.
Хоразмлик аёл раҳбарларнинг хизматлари беқиёсдир Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлигининг ишчи гуруҳи ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, тизимдаги муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш, ходимлар билан мулоқот ўтказиш мақсадида анъанавий тарзда вилоятларга сафар уюштирмоқда. Вазирлик раҳбарияти айни вақтда ҳам Хоразм вилоятида бўлиб турибди.