Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

23-октабр куни Ахборот технологилаяри ва коммуникацияларини ривожланитириш вазири Шухрат Садиков ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Сзян Ян ҳоним ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Ахборот технологилаяри ва коммуникацияларини ривожланитириш вазири Ш. Садиков таъкидлаганидек, Хитой халқ Республикаси Ўзбекистон Республикаси учун энг муҳим шерикларидан биридир. Давлатларимиз ўртасида турли иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик олиб борилиб, жумладан ахборот технологиялари соҳасида ҳам етарли тажриба алмашилди.

Сзян Ян ҳоним, ўз навбатида мамлакатларимиз ўртасида олиб борилаётган самарали ҳамкорликка ҳамда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларга айниқса ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олиб борилаяотган ишларга юқори баҳо берди.

Шу билан бирга, учрашув чоғида электрон ҳукумат, ахборот технологиялари, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, ИТ таълим ва энг янги технологияларни жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва истиқболдаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Онлайн мулоқот давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Yaratilgan vaqt: 23.10.2020
Ko‘rishlar soni: 2421