Хоразм вилояти Шовот туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспортни оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида юртимизда босқичма-босқич рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилинмоқда.

Мазкур ўқув марказларидан яна бири жорий йилнинг 23 ноябрь куни Хоразм вилояти Шовот туманида очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади. Ўқув маркази Хоразм вилоятида ташкил этилган еттинчи ўқув маркази ҳисобланади.

Рақамли технологиялар ўқув марказини очилишига бағишланган тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Ж. Эгамбердиев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлигининг раҳбар ва ходимлари, меҳнат фахрийлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Ўқув марказини ташкил этиш учун Шовот туманидан «Ўзбектелеком» АК Хоразм филиалига қарашли бўш турган бино танлаб олинди ва тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Мазкур марказ замонавий компьютер жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, компьютердан самарали фойдаланишдастурлашвеб дизайнкомпьютер графикаси асослари каби ихтисослашган ўқув курсларни ташкил этиш учун мўлжалланган. Қисқача қилиб айтганда ўқув марказида аҳоли ва ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллашлари ҳамда малакасини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилди.

Шу билан биргаликда ўқув марказида тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириши режалаштирилган.

Yaratilgan vaqt: 23.11.2020
Ko‘rishlar soni: 835