2019 йил 12 июль куни Инҳа Университети(Жанубий Корея) президенти Мёнг Ву Чо ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ректори Музаффар Жалолов томонидан Жанубий Кореядаги Инҳа Университетида Чегараланган шартнома имзоланди.
Бу шартнома бир йил муҳлат учун имзоланган бўлиб, унда шу давр мобайнида Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети янги лойиҳаларни ташкил қилиш, магистратилура дастури ҳамда академик бошқарув тизимини яхшилаш орқали функцияларини ривожлантириш ва таълим сифатини ошириш кўзда тутилган.
Манба: Ахборот хизмати