Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириши ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида "2020 йил - Илм, бахрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилинган.
Олдимизга қуилган вазифаларни бажариш мақсадида Ахборот технологиялари ва ккоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларининиг "Дубай келажак жамғармаси" билан ҳамкорликда "Бир миллион дастурчи" лойиҳасини амалга оширмоқда.
Лойиҳа мақсади - кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар учун дастурлаш йўналишида қуллай, сифатли ва бепул масофавий ўқитишни таъминлаш.
Лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги 700 дан ортиқ электрон ўқув материаллари жамланган " uzbekcoders.uz " интерактив портали ишга туширилган.
Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги янги матахассисликларни ўзлаштиришга жалб қилиш мақсадида Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан "Бир миллион дастурчи" лойиҳасида ёшлар иштирокини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.