Ўзбекистонда Ахборот Технологиялари соҳасидаги дастлабки Технологик Паркнинг очилишига оз фурсат қолди

17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида дастлабки Технологик парк – АТ Паркининг очилишига бағишланган биринчи матбуоут анжмани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Умаров Олимжон Мухаммаджонович, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки директори Ибрагимов Фарход Заирович, АТ Парки маслаҳатчиси жаноб Партасарти, АТ Паркининг бошқа масул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари хамда таниқли блоггелар иштирок этди.

Матбуот анжуманининг асосий мавзуси жорий йилнинг 24 июль куни бўлиб ўтиши кутилаётган АТ Паркининг очилиш маросими бўлди. Тадбирда кўплаб саволлар, жумладан, АТ Паркининг келгусидаги фаолияти, Технопарк дастурлари – инкубация ва акселерация дастурига аризалар қабул қилиш, ушбу дастурларнинг танлов шартлари, АТ Академияси фаолияти ва АТ Парки резиденти бўлиш талаблари муҳокама қилинди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, ҳозирда инкубация ва акселерация дастурларига аризлар қабул қилиш жараёни муваффақиятли тарзда якунига етган. Қабул қилиб олинган бир юз уч (103) номзод орасидан 41 % акселерация дастурига (42 та ариза) топширилган бўлса, қолган 59 % (61 та ариза) инкубация дастурида қатнашиш учун юборилган. Ариза йўллаганларинг энг ёши –16 ёш, энг катта ёшли номзод эса 67 ёшда. Фоиз кўрсаткичида олинадиган бўлса, ариза юборганларнинг 51% ни 16 дан 25 ёшгача бўлганлар, 31% ни 26 дан 35 ёшгача бўлганлар ва 18 % ни 36 ҳамда ундан юқори ёшдагилар ташкил қилади. Келиб тушган аризлар орасида ахборот технологияларининг қуйидаги йўналишлари етакчилик қилди: Электрон тижорат 54 %, Онлайн таълим – 13 % ва ИоТ – 12 %.

 

Тадбирда, шунингдек, АТ Парки ўз касбининг устаси сифатида катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилиши айтиб ўтилди. Шу билан бирга, АТ Парки ўз мамлакатларидаги ахборот технологиялари соҳасининг етакчи кучига айланган ташкилотлар билан ўзаро алоқларни ривожлантиради. Ҳозирги кунда АТ Парки томонидан «Софтwаре Течнологй Паркс Оф Индиа» ( Ню Деҳли), «Теч-Натион» (Лондон), Халқаро Стартаперлар Технопарки «Астана Хаб» (Нур-Султон), Юқори технологиялар соҳасидаги Технопарк «АТ-Парки» (Қозон), ООО «Эксадел» (Минск), Мирзо Улугбек Инновацион Маркази», Тошкент шаҳридаги Инха Университети, Тошкент Ахборот технологиялари университети, «Буссинес Счоол Ҳумо Cампус» МЧЖ, коворкинг марказлар тармоғи «ГроундЗеро» ва «C-Спаcэ» коворкинг маркази каби ташкилотлар билан расман ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

 

Бундан ташқари, матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5099-сон Фармонига биноан АТ-Парки резидентлари 2028 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга қадар қуйидагилардан озод этиладилар:

  • барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбуран ажратмаларни, шунингдек, ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;

 

  • белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эхтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари);

 

  • товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушган тушумлар доирасида хорижий мутахассисларнинг чет эл валютасида нақд пульсиз шаклда иш хақи хорижда очилган халқаро тўлов карталарига тўлашга рухсат берилади.

 

  • жисмоний шахсларнинг белгиланган даромадларига солинадиган солиқ фоиз ставкаси 7,5 фоиз;

 

  • солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмаган.

 

Юқоридаги имтиёзлардан ташқари, ходимлар томонидан АТ Парки резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича 2028 йил

1 январгача олинган меҳнатга хақ тўлаш шаклидаги даромадлар:

•жисмоний шахсларнинг белгиланган даромадларига солинадиган солиқ фоиз ставкаси 7,5 фоиз;

•солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмаган.

Манба: Ахборот хизмати

Yaratilgan vaqt: 17.07.2019
Ko‘rishlar soni: 635