Ахборот технологиялар ҳозирги даврнинг энг долзарб ва муҳим масалага айланди десак муболаға бўлмайди! Ахборот технологиялар нафақат жараёнларни кескин равишда осонлаштиришга ва тезлаштиришга кўмак беради, энг муҳими, улар ёрдамида ноёб медиамаконни ва иштирокчилар орасида қайта мулоқот тизимини яратишга, ижтимоий масалаларни муҳокама қилишда кўплаб фуқароларни жалб қилишга замин яратади.
Шу борада, республикамиз бошлиғи томонидан кўтарилган ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиягиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ўз аксини топган муҳим вазифаларидан бири — ҳукумат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларни кенг жорий қилиши деб кўрсатилган эди.
Ҳукумат органлари ва аҳоли ўртасида самарали қайта мулоқот тизими ўрнатилиши энг ёрқин мисолларидан бири 2018 йил апрель ойида ишга тушган «Менинг фикрим» Жамоавий мурожаатлар портали деб кўрсатиш ҳам мумкин. Ҳозирги кунда мазкур веб-порталга 3,3 мингдан ортиқ мурожаатномалар келиб тушди, 24 мингдан ортиқ таклиф ва изоҳлар чоп этилди, 449 мингдан ортиқ овоз берилди.
Портал фаолиятини янада яхшилаш мақсадида қўйидаги қадамларни бажарилиши назарда тутилган:
Мазкур тадбирларни амалга ошириши, шубҳасиз, нафақат «Менинг фикрим» Порталини фаолиятини яхшилашга, ва шу билан бирга ҳукумат органлари ва аҳолиси ўртасида қайта мулоқот тизимини такомиллаштиришга муҳим қадам бўлади.