Бугун, 31 январь куни Қозоғистоннинг— Олмаота шаҳрида «DIGITAL ALMATY 2020» Форум доирасида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов бир қатор учрашувлар ўтказди.
Ташриф давомида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги делегация Қозоғистоннинг Инновацион технологиялар парки (Tech Garden)га ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди.
Форум доирасида Ўзбекистоннинг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-park) ҳамда Қозоғистоннинг Инновацион технологиялар парки ўртасида меморандум имзоланди.
Меморандумни Қозоғистон Инновацион технологиялар парки раҳбари Асқар Сембин ва IT-park директори Фарҳод Ибрагимовлар имзолади.
Ушбу меморандум бошланғич экотизимни ривожлантириш соҳасида томонлар ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, тавсиялар ишлаб чиқиш, билим, тажриба ва инновацион ечимлар алмашишни йўлга қўйиш имконини беради.