Бугун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида «DIGITAL ALMATY 2020» форуми бўлиб ўтади.
Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги делегация ҳам қатнашмоқда.
Форум ишида халқаро ташкилотлар раҳбарлари, АТ соҳасининг етакчи экспертлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этади.
Форум шўъба йиғилишларида сунъий интеллект, рақамли иқтисодиётнинг келгуси ривожланиш йўналишлари, рақамли трансформация ва ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилиниб, ўзаро тажриба алмашилинади.
Шунингдек, форум доирасида стартап-лойиҳалар ва АТ-ечимлари тақдимотлари ўрин олган кўргазма, икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.