2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили: Вазирлик олдига кўплаб вазифалар қўйилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламентга 2019 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси бутун халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Мурожаатда мамлакатимиз тараққиётининг муҳим йўналишлари, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган долзарб масалалар ўз аксини топди.

Президентимиз томонидан таъкидлаб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда «Электрон ҳукумат» тизимини тизимли йўлга қўйилиши белгилаб олинди

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида барча ташкилий ва институционал масалаларни комплекс ҳал этувчи, яъни ягона давлат сиёсатини олиб борадиган ягона давлат органини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар берилди.

Давлат бошқаруви ва рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш учун мазкур ягона давлат органи таркибида таркибий бўлинмалар ташкил этиш вазифалари берилди.

Ўзбекистон Республикасида «Рақамли Ўзбекистон-2030» дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишларни амалга оширишни белгилаб олинди.

Бу йўналишдаги ишларни марказлашган ҳолда олиб бориш натижасида «Электрон ҳукумат» тизими лойиҳаларини ва давлат идораларида ахборот тизимларини жорий этиш жараёнларини оптималлаштириш ва ҳар томонлама қулай ахборот тизимларини жорий қилишга эришилади.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳудудини кенгайтириш ва янги инфратузилма объектлари қурилишини бошлаш мақсадида Технопарк концепцияси ишлаб чиқилиб, Технопарк ҳудудида 400 минг кв.м.дан ортиқ офис бинолари, конференц зал, коворкинг марказ, мехмонхона ва бошка биноларни қуриш буйича инвесторларни жойлаштириш ҳамда қурилиш ишлари амалга оширилади.

Бунинг натижасида дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчи мингдан ортиқ янги корхоналар ташкил этилишига ҳамда 14 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

Ушбу йўналишда Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида 2020 йил якунига қадар Технопаркнинг ҳудудий филиалларини ташкил этилади.

Соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида хорижий хамкорлар билан биргаликда «1 миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи ёшлар бўлиб, уларни замонавий ахборот технологияларига кенг жалб қилиш, уларга дастурий маҳсулотлар яратиш ва аутсорсинг хизматларини кўрсатиш бўйича кўникмаларини ошириш орқали иш билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Бу борада Ахборот технологиялари вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Дубай келажак жамғармаси» ҳамкорликда «Бир миллион дастурчилар» лойиҳасини амалга оширмоқда.

Телекоммуникация инфратузилмаси етиб бормаган аҳоли пунктларини телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш мақсадида оптик толали алоқа линиялари қурилишига алоҳида эътибор қаратиш ва чекка ҳудудларда мобил алоқа база станциялари ўрнатиш вазифаларини амалга оширишни белгилаб олинди.

2019 йилда «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида республика бўйича 10,0 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 36,6 минг км га етказилди.

Мазкур йўналишда 2020 йилда республика бўйича 12 минг км. оптик толали алоқа линиялари қуриш ва 2 200 та мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатидан кўриниб турибдики, ҳозирги замон тараққиётини ривожлантиришга ҳисса қўшишдек эзгу мақсад йўлида янада кўпроқ масъулият билан фаолият олиб бориш жамоамиз бурчимиздир.

Yaratilgan vaqt: 24.01.2020
Ko‘rishlar soni: 654