Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус илгарининг Учинчиси - Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Учинчи ташаббус доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бир қатор ҳайрли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ушбу ҳайрли тадбирлардан яна бири бўлиб ўтди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган 21, 23 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларидаги тарбияланувчи болажонларнинг ахборот технологияларига бўлган қизиқиш ва билимларини янада ошириш, компьютер саводхонлиги бўйича тўгараклар ташкил этиш мақсадида, жами 38 та 21-сонли Меҳрибонлик уйига 27 та, 23-сонли Меҳрибонлик уйига 6 та, 30-сонли Меҳрибонлик уйига 5 та замонавий компьютер жамланмалари совға қилинди.
Бундан ташқари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига Вазирликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда Вазирлик тизимидаги корхоналар «Ўзбектелеком” АК «ТШТТ» филиали ва «УЗДИГИТАЛ ТВ» томонларидан футбол ва волейбол тўплари, шахмат, шашка, обруч, скакалка (сакрагич) ва бошқа спорт анжомлари тақдим этилди.
Совғаларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти номидан Вазирликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан тантанали равишда топширилди.
Меҳрибонлик уйи маъмурияти ва болажонлар мазкур совғаларни кўтаринки руҳда, хурсандчилик билан қабул қилиб олдилар ва Вазирлик раҳбариятига ҳамда жамоасига кўрсатилган ҳайрли меҳр-мурувват учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.