Соҳа ходимларининг меҳнати қадр топмоқда

30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 2019 йил якунлари таҳлили ва 2020 йилги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиков кириш сўзи билан бошлаб, 2019 йилда соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан салмоқли ишлар қилингани, тизим олдига давлат ва хукумат раҳбарлари томонидан қўйилган вазифалар бажарилганини таъкидлади.

Шундан сўнг, 2019 йил давомида ҳалол меҳнати ва фидойилиги билан алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ соҳа ходимларига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.

Yaratilgan vaqt: 31.12.2019
Ko‘rishlar soni: 604