Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг биринчи босқич талабалари, академик лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида дастурлаш бўйича “SBTUIT OPEN - 2019” олимпиадаси ўтказилди.
154 нафар талаба ва ўқувчи иштирокида ўтган беллашувда иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан дастурлаш бўйича берилган топшириқларни бажаришди.
Мусобақа якунида 1-ўрин Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали академик лицей ўқувчиси Баҳриддинов Мақсудга, 2-ўрин ТАТУ Самарқанд филиали талабаси Абдуллаев Акбарга, 3-ўрин эса ТАТУ Самарқанд филиалининг яна бир талабаси Худойбердиев Шарофга насиб этди.
Шунингдек, олимпиаданинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича қуйидагилар тақдирланди:
«Энг яхши дастурчи қиз» – Маҳбуба Салимова, СамДУ талабаси;
«Энг тез ишланган масала» – Шеҳроз Нурлиев, ТАТУ Самарқанд филиали талабаси.